Пойтахтда аёл ҳайдовчи 4 ёшли қизни уриб юборди. Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 14 сентябрь куни соат 17:00ларда Учтепа туманидаги боғча олдида содир бўлган. 27 ёшли Саида Спаркни бошқариб кетаётиб мазкур боғча тарбияланувчисини уриб юборган. Натижада 4 ёшли Маржона оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266 моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.