Наманган вилояти Чуст туманида йигит онасининг норасмий эрини пичоқлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 15 сентябрь куни содир бўлган. 30 ёшли эркак шаръий никоҳида бўлган 45 ёшли аёл билан унинг яшаш уйида ўзаро жанжаллашган. Шунда аёлнинг 19 ёшли ўғлининг жаҳли чиқиб, эркакнинг қорнига пичоқ санчиб олган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.