Қорақалпоғистонда «Халқ сўзи»нинг 36 ёшли мухбири Саид Маҳсумов ЙТҲда вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 19 сентябрь куни соат 23:35 ларда Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани, Саримой қишлоғи ҳудудида ичида уч йўловчи бўлган Tacuma автомобили Isuzu юк машинасига тўқнашган. Натижада Tacuma ҳайдовчиси А.М. ҳодиса жойида, ушбу автомобиль йўловчилари С.М. шифохонага олиб кетилаётганда, Р.Ж. ва А.Қ. эса шифохонада вафот этган.
Воқеа юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.