Жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 15:00 да вилоятнинг Олтинсой тумани ҳудудидаги йўлда она ва унинг 7 ёшли қизи автобусдан тушиб, машинанинг орқа томонидан йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган.
Шу вақтда ушбу йўлда ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 2014 йилда туғилган қизни туртиб юборган. Натижада, вояга етмаган қизалоқ воқеа жойида вафот этган.
Аниқланишича, ҳодиса содир бўлган йўлда йўл белгилари ва чизиқлари мавжуд. Онасининг эътиборсизлиги ва ҳайдовчининг тезликни оширгани сабаб мазкур ЙТҲ содир бўлган.