Аввалроқ Наманганлик 21 ёшли йигит ҳарбий хизматда портлаб кетгани ҳақида хабар қилган эдик.
маълум бўлишича, Бош прокуратура хабар юзасидан маълумот берган. Аниқланишича, жорий йилнинг 21 август куни дала ўқув майдонида снаряд қолдиқлари портлаши натижасида содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса оқибатида видеомурожаатда мурожаат қилган ота-оналарнинг фарзанди - Миллий гвардия муддатли ҳарбий хизматчиси Р.Баратов ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 21 август куни Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 297-моддаси (Атрофдагилар учун катта хавф манбайи бўлган қурол-яроғ, шунингдек, модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, прокурор назорати ўрнатилган.