Хурамовнинг сўзларига кўра, у ва оиласи айланишдан сўнг таксида уйга қайтишни режа қилган. Блогер такси ҳайдовчисидан бошқа йўлдан юришни сўраган, лекин ҳайдовчи қулоқ солмай қўполлик қилган.
Улар манзилга келгандан сўнг блогер қайтимни олишни хоҳламаган ва ҳайдовчи Хурамов машинадан тушишини кутмай, ҳаракатни давом эттирган. Блогер йиқилиб тушмаслик учун эшикни қаттиқ ёпган ва шундан сўнг ҳайдовчи тушиб келган ва жанжални бошлаган.
У мен томонга келишни бошлади ва онам ҳамда опам ўртамизда турди. У менинг юзимга урди онам эса мени ҳимоя қилиб, уни итарди. У онамни ҳам, опамни ҳам урди. Буни кўриб ҳайдовчига ҳудди шундай жавоб қайтардим, – дейди Хурамов.
Блогер ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилганини айтган. Унинг айтишича, оиласи ва унинг ўзи жиддий жароҳат олмаган.