Хитойда мажбуран тутиб турилган ўзбекистонлик аёл уйига қайтарилди

Хитойда мажбуран тутиб турилган ўзбекистонлик аёл уйига қайтарилди
2019 йилнинг 26 март куни Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги (Хитой) Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароси Мафтуна Холматованинг ушбу шаҳар туманларидан бирида мажбуран ушлаб турилганлиги тўғрисида маълумот олиб маҳаллий полиция ҳокимиятига расмий мурожаат қилди. Натижада унинг жойлашган манзили аниқланди ҳамда у билан консуллик ходимлари учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти хабарида айтилади.

Ушбу Ўзбекистон фуқаросининг хабар беришича, у 2018 йилнинг июнь ойида Наманган шаҳридаги никоҳ агентлиги воситасида ХХР фуқароси Яо Венхао билан танишади ҳамда ваъдаларига ишониб расмий никоҳни қайд этгандан сўнг Хитойга турмуш ўртоғининг ёнига учиб кетади. Унинг сўзларига кўра, етиб борганидан буён оғир ижтимоий шароитда яшаган, унга овқат беришмаган, уришган, таҳқирлашган ҳамда паспортини олиб қўйишган. У ўзига етказилган азиятларга чидолмай бир неча марта қочишга уринган.

Полиция бўлими бошлиғи ҳам иштирок этган суҳбатдан сўнг Ўзбекистон фуқароси Бош консулхонага топширилган. 28 март куни Пекин шаҳри орқали учган авиарейсда аёл Тошкентга етиб келди.

Бошқа мамлакатларда Ўзбекистон фуқаролари билан содир бўлган бу каби фактлар ягона эмаслигини инобатга олиб, ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларига узоқ муддатга хорижий давлатга борганда Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида консуллик ҳисобида туришни ҳамда бу каби ва бошқа мураккаб ҳаётий вазиятларда уларга мурожаат қилишни қатъий тавсия этади. Бундай ҳолатларда миллий паспортни бошқа шахсларга бериш мумкин эмас.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Хитойда мажбуран тутиб турилган ўзбекистонлик аёл уйига қайтарилди