Пойтахтда икки мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 94-сонли мактабнинг 9 ва 10 синф ўқувчилари ҳамда 145-сонли маткбанинг 9 синф ўқувчилари телеграмда жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг улар масалага ойдинлик киритиш учун Миробод тумани Амир Темур кўчасида учрашишган ва муштлашган.
Ҳуқуқ тартибот органлари ҳодиса жойига етиб келган. Жанжалда 20 га яқин ўқувчилар иштирок этган. Воқеа бўйича текширув ўтказилмоқда.