Пойтахтда қизлар ўртасида муштлашув содир бўлди. Ҳодиса видеоси тармоқларда тарқалди.
Маълум бўлишича, ушбу воқеа 28 сентябрь куни соат 17:30ларда Чилонзор туманида содир бўлган. Уларнинг жанжалига тармоқлардаги тортишув сабаб бўлган. 17 ёшли Шахризода тенгдоши Рухшонани урган.
Ҳолат бўйича текширув ўтказилмоқда.