Пойтахтда банкоматни бузиб, ичидан 165 млн сўм ўғирлаган йигит ушланди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, 24 ёшли йигит 18 сентябрь куни соат 01:00 ларда «Авиасозлар» даҳасидаги банкоматлардан бирини бузиб, унда бўлган 165 млн сўм пулларни ўғирлаган.
Йигит эртаси куниёқ ушланган. У ўша куни маст ҳолатда бўлганини ва битта пичоқ билан банкоматни бузганини айтган. Уйи тинтув қилинганда 73 млн сўм топилган. Бошқа пуллар ишлатиб юборилган.
Ҳолат бўйича ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Йигит ҳибсга олинган.