Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида навбатдаги ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 1 октябрь куни содир бўлган. Унда Кобальт ва Жигули автомобиллари иштирок этган. Ҳодиса оқибатида Жигули ҳайдовчиси, Қарши тумани ИИБ ҲПБ Таҳлил ва мувофиқлаштириш гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант Тиркашев Дилшодбек Аваз ўғли шифохонада вафот этган.
Кун нашрининг ёзишича, Кобальт катта тезликда Жигулига урилган ва ҳайдовчи воқеа жойидан кетиб қолган.