Пойтахтда 17 ёшли қиз тенгдошини калтаклагани ҳақида ёзган эдик. Ҳодиса видеосида қиз танишлари билан келиб бошқа бир қизни калтаклаганини кўриш мумкин.
Воқеага ижтимоий тармоқдаги тортишув сабаб бўлган эди. Маълум қилинишича, ҳодиса Юнусобод туман ҳокимлиги қошидаги комиссия томонидан кўриб чиқилган.
Унга кўра, муштумзўр қизнинг онаси МЖтКнинг 47-моддасига (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима) кўра чора кўрилиши маълум қилинди.