Жиззах Вилояти Ғаллаорол туманида эркак икки нафар аёлнинг жанжалига аралашди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, Дўстлик маҳалласида 8 ёшли бола ёйиб қўйилган кўрпага оёғини артган. Сўнгра кўрпанинг эгаси болани қарғаган ва аёллар ўртасида жанжал келиб чиққан.
Шу вақтда уларнинг жанжалига эркак аралашиб, уларнинг бирининг сочини юлиб олган. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда.