Тошкент шаҳрида Кобальт Спаркдан қочаман деб пиёдани уриб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 3 октябрь куни Бектемир туманидаги ТҲАЙда содир бўлган. Спарк қайрилиб олиш йўлида Кобальтнинг йўлига чиқиб кетган ва оқибатда ушбу ҳодиса содир бўлган. Пиёда шифохонага олиб борилган.
Айни вақтда Спарк ҳайдовчисига нисбатан текширув чоралари кўрилмоқда.