Пойтахтда велосипед ва Лада иштиррокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 5 октябрь куни соат 21:00ларда Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасида содир бўлган. 23 ёшли фуқаро бошқарувидаги Лада 36 ёшли велосипедчини уриб юборган. Натижада велосипедчи вафот этган.
Воқеа юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.