Ўзбекистонда йил бошидан сентябрь ойига қадар 6551 та ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, 5920 нафар фуқаро тан жароҳатлари олган. Бахтга қарши ушбу ЙТҲларда 1682 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Таъкидлаш жоиз, аксарият ЙТҲлар (40 фоиз) тезлик оширилиши натижасида содир этилмоқда.