Пойтахтда Ласетти бетон тўсиққа урилди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, ҳодиса 6 октябрь куни соат 06:00ларда Бектемир туманида содир бўлган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.
27 ёшли ҳайдовчи шифохонага олиб борилган. Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.