Кеча, 10 октябрь куни пойтахтда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 19 ёшли ҳайдовчи Ласеттида бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги ёритиш столбасига урилган. Натижада автомобилда ёнғин юз берган ва ушбу ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ҳамда яна бир киши ёниб кетиб, вафот этган. Икки киши эса шифохонага ётқизилган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.