Қўқон шаҳридаги кўчаларнинг бири чорраҳасида президент совғасига берилган «Кобальт» иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилди "Xabar.uz."
Ҳодиса фотолари «Твиттер» фойдаланувчиларидан бири томонидан тарқатилди. Бироқ бу автомобилнинг кимга тегишли экани маълум қилинмаган.
Аввалроқ, Қўқонда шу йилнинг январида эгизакларига Шавкат, Миромон ва Мирзиё дея исм қўйган фуқарога «Кобальт» автомобили берилганди.