Ўзбекистон прокуратураси департаментининг Фарғона вилоят бошқармаси ва Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон туманининг тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона бўлими ҳамширалари А.И. ва Р.Қ.лар, фуқаро Г.Т.нинг 5 кунлик ўғил фарзандини туғруқхона бўлимида фуқаро М.Р.га 500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.И. ва Р.Қ.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.