Тошкент вилоятида ёш йигит ҳайдовчини арматура билан ўлгунча уриб, пул талаб қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2020 ййилнинг 5 январь куни маст йигит арматура бўлаги ва пичоқ билан қуролланиб, автовокзалдан Фарғонагача Кобальт автомобилини гаплашган. Ҳаракат давомида йигит Ангрендаги дарё олдида дўстидан бир нарса олиши кераклигини айтиб, машинанини тўхтатишни сўраган. Ҳайдовчи машинанини тўхтатганда йигит унинг бошига арматура билан бир неча марта уриб, пул талаб қилган ва ҳайдовчининг 325 минг сўм пули ҳамда Самсунг А3 телефонини олган.
Йигит шунда ҳам тўхтамаган ва ҳайдовчидан қолган пуллари қаердалигини сўраган. Ҳайдовчи бошқа пулим йўқ деганидан сўнг у арматура билан уришда давом этган ва уни ўлдирган.
Йигит жиноят изини яширишга ҳаракат қилган. Лекин ҳуқуқ тартибот органлари уни топа олган.
Ёш йигит суд қарорига кўра 19 йилга озодликдан маҳрум қилинган.