Ижтимоий тармоқларда солиқ ходими хотинини шафқатсизларча калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Тарқалган хабарда ходим хотинини ётқизиб, тепкилагани айтилган. Давлат солиқ қўмитаси ушбу хабарлар юзасидан муносабат билдирди. Унда ҳозирда ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилаётгани таъкидланган. Шунингдек, қўшимча қилинишича, ҳодиса 2021 йилнинг бошида содир бўлган. Қўмита бу ҳақда эртароқ хабардор қилинмагани ва ҳуқуқ тартибот органларига ҳам бу бўйича айтилмаганини таъкидлади.
ДСҚ бундай зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қатъий қарши эканини билдирган.