Навоий вилоятида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 6 ноябрь куни иккита Нексия тўқнашиб кетган. Натижада уларнинг биттаси ағдарилиб кетган, иккинчиси эса ёниб кетган. Уларнинг бирида 3 нафар фуқаро бўлган ва уларнинг барчаси АТ Халқ банки Нурота туман филиали ходимлари бўлган. Улар воқеа жойида вафот этган.
Иккинчи автомобилда 5 киши бўлган ва уларнинг барчаси воқеа жойида ҳалок бўлган.