Тошкентда бир гуруҳ фуқароларнинг пичоқ билан Equinox автомобилига ҳужум қилгани юзасидан изоҳ берилди

Тошкентда бир гуруҳ фуқароларнинг пичоқ билан Equinox автомобилига ҳужум қилгани юзасидан изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ шахслар пичоқ билан Equinox автомобилига ҳужум қилгани акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Видеода бир гуруҳ йигитлар келиб, Equinox автомобили атрофида турган йигитлар олдига югуриб келганини кўриш мумкин. Сўнгра улар автомобилга ўтириб, қочиб кетди ва пичоқ билан автомобилга зарар етказган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълумот беришича, ҳодиса 31 октябрь куни соат 22:00ларда Боғишамол кўчасида бир гуруҳ шахслар ўртасида жанжал юзага келган. Хусусан 30 ёшли Ж.И. ва унинг танишлари 30 ёшли М.Х., 39 ёшли Ж.А., 24 ёшли У.Р., 37 ёшли Х.А., 27 ёшли Х.С., 30 ёшли У.Д. ўзаро жанжаллашган. Натижада гумонланувчилардан бири 30 ёшли Ж.И. қочмоқчи бўлган "Chevrolet Equinox" русумли автомобилга зарар етказган.

Ушбу ҳодиса юзасидан ЖКнинг 277 моддаси 2-қисми “б” ва “в” бандлари билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
29-04-2024, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда бир гуруҳ фуқароларнинг пичоқ билан Equinox автомобилига ҳужум қилгани юзасидан изоҳ берилди