Қашқадарё вилояти Ғузор туманида эркак укасининг қўл-оёқларини сим билан боғлаб, тириклайин ёқиб юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 31 октябрь куни содир бўлган. 43 ёшли эркак 38 ёшли укасини ўлдирган. Дарё нашрининг ёзишича, эркакнинг бундай қилишига уканинг доимий маст ҳолатда юриши ва ушбу ҳолатда онасини уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, жанжал қилиб келгани сабаб бўлган. 31 октябрь куни соат 14:00ларда ука яна ичиб келган ва онасини ҳақоратлаган. Шундан сўнг она уйдан чиқиб кетган. Буни эшитган ака ғазабланиб, чойхонада ўтирган укасини Жентра автомобилига солиб, олиб кетган. Кейинчалик ака укасини дўппослаган ва соат 22:00ларда қўл оёқларини сим билан боғлаб, бензин сепиб ёқиб борган. Уканинг жасади Пачкамар қишлоғидаги эски гипс тош конидан топилган.
Ака ушланган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.