Самарқанд вилоятида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ис газидан вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 22 октябрь куни Нарпай туманида содир бўлган. Эркак, унинг хотини ва икки нафар фарзанди ҳеч қандай ташқи жароҳатларсиз, уйида ўлик ҳолда топилган. Кейинчалик улар ис гази заҳридан вафот этгани аниқланган.
Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.