Андижон вилояти Балиқчи туманида 25 ёшли йигит 18 ёшли ўсмирни каналга ташлаб юборгани айтилмоқда. Бу ҳақда телеграм каналларда хабар тарқалди.
Унда айтилишича, йигит 18 ёшли қиз билан унаштирилган. Хабарда йигит қизнинг ўз тенгдоши билан гаплашиб юрганини билиб қолгани ва йигит ўсмирни уриб, каналга ташлаб юборгани маълум қилинган.
Бош прокуратура ушбу хабар юзасидан изоҳ берди. Унда фуқаро Л.З. 5 ноябрь куни уйидан номаълум тарафга қараб чиқиб кетгани ва бедарак йўқолгани айтилган. Бош прокуратура Л.З. қотиллик қурбони бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, 7 ноябрь куни ҳолат бўйича ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилганини қўшимча қилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва Л.З.ни топиш бўйича керакли тадбирлар амалга оширилмоқда.