Тошкент шаҳри Учтепа туманида бегона қизни бир неча соат давомида уйга қамаб қўйиб, урган эркак ушланди. Бу ҳақда Репост нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтда эркак бир қизнинг ортидан 6 ой давомида юрган. Лекин кейинчалик эркак қиздан рад жавобини олгач, унга қўполлик қилишни бошлаган. Ана шундай кунларнинг бирида эркак қизнинг уйига кириб олишга эришган ва 5 соат давомида камар билан урган. Қиз акасига қўнғироқ қилишга муваффақ бўлган. Лекин ака келгач эркак унга ҳам пичоқ билан ҳужум қилган. Шундан сўнг қиз яна 2 соат давомида эркакнинг тутқунида қолган.
Маълум бўлишича, қиз ҳужум қилган эркак устидан ариза ёзган. Шундан сўнг эркак қизнинг шахсий маълумотларини тарқатиб юбориш билан қўрқитган. Тиббий экспертизага кўра қиз енгил тан жароҳати олган.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳозирда ҳолат бўйича треговолди суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Иш доирасида ҳар бир материал эътиборга олиниши ва сўнггида қонуний чора кўрилиши таъкидланди.