Термиз туманидаги молхонада аёлнинг жасади топилди

Термиз туманидаги молхонада аёлнинг жасади топилди
Жорий йилнинг ўтган даврида Термиз туманида йўл-транспорт ҳодисалари натижасида ўлим билан боғлиқ қатор жиноятлар юз берди. Иккита мудҳиш қотиллик жинояти содир этилди, дея хабар қилди ЎзА.

Айнан шундай мудхиш қотилликнинг бири тумандаги Қорахон маҳалласида содир этилди. Мазкур маҳаллада Г.Жумаеванинг қасддан ўлдирилиши
эса маҳалла юзини ерга қаратди. Марҳума аёлнинг қизи шу йил 4 март куни туман ички ишлар идорасига мурожаат этиб, онаси Г.Жумаеванинг 14 февраль куни соат 12.00 ларда жияни коллеж талабаси И.Тўхтаева қасддан ўлдириб, турмуш ўртоғи Ш.Хурсандов билан бирга ҳовлисидаги молхонага кўмиб ташлаганини маълум қилади. Молхона кўздан кечирилганида Г.Жумаеванинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топиб олинади.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Рспубликаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Термиз туманидаги молхонада аёлнинг жасади топилди