2019 йил 29 март куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи Ш.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 24 март куни соат 04:00 ларда унинг бирга яшовчи турмуш ўртоғи 30 ёшли Юлдуз Абдурахмонова 1 ёшли қизи билан биргаликда, уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганликларини маълум қилган.
Она ва болани қидириб топиш учун ИИБ томонидан чоралар кўрилган. Олиб борилган қидирув-суриштирув ишлари ва фуқароларимизнинг берган маълумотлари натижасида она ва унинг қизи Тошкент шаҳарнинг М.Улуғбек тумани ҳудудидан соғ-саломат топилиб, уйига қайтарилган.