Самарқанд вилоятида эркак икки кишини ўлдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Пастдарғом туманида яшовчи эркак спиртли ичимликлар ва наркотик моддаси таъсирида хотинининг ота-онаси уйига келган. Эркак хотини билан ярашиб олиб, уйига олиб кетмоқчи бўлган. Лекин ёшлар келиша олмаган ва жанжал содир бўлган.
Жанжал оқибатида фуқаро хотини ва уни қутқаришга ҳаракат қилган онасини ўлгунча урган. Бундан ташқари, у хотинининг укасини ҳам уриб ташлаган. Суд қарорига кўра эркак 24,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.