Қашқадарё вилояти Косон туманида эркак хотинини ўлдириб, жасадини қудуққа кўмиб юборгани маълум бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, эркак мунтазам равишда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, оиласида жанжал кўтариб келган. Ана шундай кунларнинг бирида эркак хотинини таёқ билан уриб, қўл ва оёқларини синдириб қудуққа ташлаб юборган ва устини қум билан кўмиб ташлаган.
Таъкидланишича,эркакнинг яна бир хотини бўлган. Эътиборли жиҳати, аёлнинг аянчли тарзда вафот этгани ҳодиса содир бўлгач, орадан икки йил ўтгандан сўнг маълум бўлган. Эркакка нисбатан ЖКнинг 97 моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.