Тошкент шаҳрида номаълум эркак мактабдан қайтаётган қизни “тупик” кўчага олиб боришга урингани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса жойида олинган видео тармоқларда тарқатилган. Шаҳар ИИББнинг мазкур ҳолат юзасидан маълумот беришича, видеодаги ҳолат 10 ноябрь куни соат 15:00ларда Яшнобод туманидаги Фарғона йўли кўчасида содир бўлган.
Ҳозирда ҳуқуқ тартибот органлари томонидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Унинг якуни бўйича қонуний чора кўрилиши таъкидланди. Ҳодиса ИИББ раҳбариятининг назоратида экани маълум қилинди.