Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 5 ноябрь куни Адолат маҳалласида содир бўлган. Бир оиланинг уч нафар аъзоси – 1967 йилда туғилган Б.А., 1995 йилда туғилган М.М. ва 2008 йилда туғилган М.А. ис газидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган. 6 ноябрда эса М.А. шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимининг қарорига асосан махсус комиссия гуруҳи ташкил этилган. Улар ҳодиса сабабларини ўрганади.