Кеча ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида содир бўлган воқеа видеоси тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 13 ноябрь куни Жомбой туманида содир бўлган. Видеода эркак отасига сўйиш билан таҳдид қилганини кўриш мумкин. Воқеа содир бўлгач ҳодиса жойига ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари келган ва эркак ИИБ биносига олиб борилган.
Таъкидланишича, ҳодисага отанинг эски мавзуларни кўтариши сабаб бўлган. Эркак маст ҳолатда бўлган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.