2019 йил ноябрь ойида ЙТҲда актриса Гавҳар Шарипова ҳалок бўлган эди. Ҳодиса Қашқадарё вилоятидаги А-378 автомобиль йўлида содир бўлган эди.
Таъкидланишича, Шарипова 18 ноябрь куни Ғузор-Самарқанд йўнилиши бўйлаб ҳаракатланиш мақсадида Isuzu автомобилига ўтирган. Ҳаракат давомида автомобиль ҳайдовчиси актрисага тегажоғлик қилган. Натижада Шарипова эшикни очиб, ҳаракат давомида ўзини ерга ташлаган.
Суриштирувлар давомида ҳайдовчи дастлаб терговчиларга йўлда аёл жасадини кўриб қолганини ва тўхтаб ҳуқуқ тартибот органларига айтишни мақсад қилганини билдирган эди. Лекин тергов давомида ҳайдовчи бу иш бўйича айбдор экани маълум бўлган. Суд қарорига кўра, эркак 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Бундан ташқари, у 2,5 йилга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилинган.