Аввалроқ ижтимоий тармоқларда депутат аёл иштирокидаги беҳаё видео тарқатилган эди. Видео телеграм каналларда эълон қилиниб, бу бўйича баҳс-мунозаралар кўпайиб кетди.
Маълум бўлишича, видео юзасидан Тошкент вилоят ИИББ маълумот берган. Таъкидланишича, видеодаги ҳолат 2 октябрда содир бўлган. ИИБ ходимлари мурожаат асосида “Чорбоғ гўзал боғи” жамияти ҳудудидаги дала ҳовлиларида рейд олиб борган. Ушбу рейд давомида Ф.Б. (аёл) ва Д.Ш. (эркак) жинсий алоқада бўлаётганлиги аниқланган. Маълум қилинишича, ушбу дала ҳовлиларда “Сарвар” ва “Баҳром” исмли шахслар ишратхона ташкил қилиб келган. Бошқарманинг қўшимча қилишича, Ф.Б. ва Д.Ш. у ерда алкогол маҳсулотлар истеъмол қилишганлиги ва ишқий муносабатда бўлиш мақсадида бу ерга келганини айтишган.
Вилоят ИИББ видео ижтимоий тармоқлардаги ўзаро ёзишмалар орқали тарқалганини маълум қилди. Мазкур ҳодиса юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилаётгани таъкидланди.