Бугун ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида бахтсиз воқеа содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Тарқалган хабарда ҳодиса Лолазор деган жойда содир бўлгани, тилла қумини ковлаш пайтида 40-50 кишини қум босиб қолгани айтилган.
ФВВнинг хабар қилишича, ушбу хабар ҳозирча ўз тасдиғини топмаган. Айни вақтда ҳамкор ташкилотлар билан суриштирув ишлари олиб борилаётгани таъкидланди.