Самарқанд вилоятида аёлнинг уйига босқинчилик содир этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, аёлга босқинчи 17 марта пичоқ урган. Даракчи нашрининг ёзишича, аёл тирик қолган. Аёл суд залида ушбу ҳолат фарзандларининг кўз ўнггида содир бўлганини ва босқинчи ҳаттоки унинг оғзига пичоқ тиқиб, йиртиб юбормоқчи бўлганини айтган. Фарзандлар стресс ҳолатда экани айтилмоқда.
Нашрнинг қўшимча қилишича, эркак қўшнисининг уйини электрдан узиб қўйган ва ниқоб таққан ҳолда ҳужум қилган. Ушбу иш юзасидан бўлиб ўтган суд қарорига кўра эркак 16 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган.