Аввалроқ тармоқларда Навоий вилоятида тилла қумини ковлаш пайтида 40-50 кишини қум босиб қолгани ҳақида хабар қилинган эди.
ФВВ ушбу ҳолатга муносабат билдириб, бу бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётганини таъкидлаган эди. хабар қилинишича, ушбу ҳодиса 13 ноябрь куни Конимех туманининг Караката овулида жойлашган Лолазор номи билан аталувчи чўл ҳудудида (Конимех тумани марказидан 250 км, Зарафшон шаҳри марказидан 60 км узоқликда) содир бўлган.
Таъкидланишича, 4 нафар фуқаро – Шоҳрух Аҳадов (23 ёш), Азмиддин Раҳмонов (47 ёш), Бобомурод Ҳикматуллаев (28 ёш) ва Ўктам Қодиров (33 ёш) воқеа жойида ҳалок бўлган.