Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 1954 йилда туғилган фуқаро ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилиб, сандиғидаги пулларни ўғирлаган инсонни топишни сўраган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқаронинг сандиғида 65 минг доллар бўлган. Ҳуқуқ тартибот органларининг тезкор тадбири давомида сандиқдаги пулларни эркакнинг 7 синфда ўқувчи набираси содир этгани маълум бўлган.
Ҳолат бўйича ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.