Маълум бўлишича, пойтахтнинг Яшнобод туманидаги Тузель–1 массивида 16-20 ёшлар атрофидаги йигит мушукларни қийнаб, ўлдирган. Ушбу ҳолат кузатув камерасига тушиб қолган. Видеони ўша ҳудудда яшовчи аёл юклаб олган ва Facebook’да тарқатган.
Аёлнинг айтишича, йигит 40 дақиқа давомида 5та мушукни қийнаган ва якунда уларнинг бирини ўлдириб, подъездга ташлаб кетган. Аёл ҳолат бўйича “участкавой”га ва ИИББга мурожаат қилган.
Ҳозир у ҳимоясиз ҳайвонларни масхара қилиб ўлдирмоқда, бир неча йиллардан кейин эса у одамларга ташланади, – деб ёзади видеони тарқатган аёл.