Бугун тармоқларда Самарқанд вилоятидаги контейнердан икки кишининг жасади топилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тарқалган хабарда ушбу фуқароларнинг ўлимига нима сабаб бўлгани маълум эмаслиги айтилган эди. Бош прокуратуранинг маълумот беришича, жасадлар 17 ноябрь куни «Агрокимётаъминоцервис» МЧЖ ҳудудидаги контейнердан топилган.
Суд тиббий экспертизаси хулосасига кўра, улар қўлбола усулда ясалган печкадан чиққан ис газидан заҳарланиб, оламдан ўтган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.