Самарқанд вилоятида фуқаро кафеда мижоз билан муштлашди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, эркак кафега дўстлари билан дам олгани келганида бошқа бир мижоз билан маст ҳолатда урушиб қолган. Шундан сўнг даҳанаки жанг бошланган. Натижада улардан бири вафот этган.
Ҳодиса юзасидан бўлиб ўтган судда гумонланувчи айбини тан олмаган. У “иккита муштдан одам ўлмайди” дея ишни қайта кўриб чиқишни сўраган. Лекин барча далиллар фуқаронинг айнан ушбу муштлашувдан сўнг вафот этганини исботлаган. Фуқарога нисбатан 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси таийнланган.