Тошкент вилоятида талончилик ва қотилликда айбланган эркак қўлга олинди. Эркак 1 йилдан бери қидирувда эди.
Хавфли жиноятчи профилактик тадбир давомида 23 ноябрь куни ушланган. Уни ушлаш жараёнида эркак қаршилик қилишга урунган.
Ҳуқуқ тартибот органлари 28 ёшли фуқаро аввалроқ талончилик ва қотилликда айбдор деб топилиб, 15 йилга озодликдан маҳрум этилганини маълум қилди. Ўтган йилнинг сетябрь ойидан буён эркае қидирувда бўлган. Энди фуқаро содир этган жинояти учун жазоланади.