Тошкентда талаба йигит калтакланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 25 ноябрь куни соат 13:00ларда Турин политехника универститетининг 18 ёшли талабаси олийгоҳ дарвозаси олдида талаб бўлмаган 18 ёшли йигитдан калтак еган. Натижада талаба йигит олган тан жароҳатлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Таъкидланишича, воқеа содир бўлишидан аввал у ерда бир нечта ёш йигитлар тўпланган бўлган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЖКнинг 104 моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчи ҳибсга олинган. Тергов олиб борилмоқда.