Қорақалпоғистон Республикасида ЖИЭМнинг 3 нафар ходими (барчаси майор) ЙТҲ қурбони бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, улар 26 ноябрь куни тунда 00:10ларда видеоселектордан қайтаётганда ЙТҲга учраган. Рулда майор И.И. бўлган. Кобальт автомашинаси айнан унга тегишли бўлган. Ҳодиса оқибатида ушбу автомобиль ичида бўлган майор М.Х. ва майор Х.Х. воқеа жойида ҳалок бўлган. И.И. эса шифохонада вафот этган.
Таъкидланишича, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган. Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда