Тошкент вилоятида бундан 8 йил олдин ўлдирилган қизнинг жасади топилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 1984 йилда туғилган эркак ўзидан 9 ёш катта аёл билан шаръий никоҳ асосида яшаб келган. Эркак 2012 йилнинг 25 сентябрь куни 18 ёшга тўлмаган ўгай қизини Тошкентга алдов йўли билан чақириб олган. Сўнгра уни чойшаб билан ўлдириб, Тошкент вилояти Паркент туманидаги дала ҳовлининг ертўласига кўмиб қўйган.
Орадан 8 йил ўтиб эса қизнинг жасади ўша ердан топилган. Суд қарорига кўра, 1984 йилда Сурхондарёда туғилган Тўхтаев Санжар 20 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилган.