Тошкент шаҳри Сергели туманидаги ишчилар ётоқхонасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши кузатилган ва унинг оқибатида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Таъкидланишича, ётоқхонада 43 нафар ишчи бўлган. Уларнинг 18 нафари куйиш тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда. Масъуллар воқеа жойида ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.