Аввалроқ Тошкентнинг Сергели туманида жойлашган ишчилар ётоқхонасида ёнғин содир бўлгани ҳақида ёзган эди.
Маълум бўлишича, ҳодиса "Узмилл" МЧЖ ҳудудида содир бўлган. Ётоқхонада 43 нафар киши бўлган ва уларнинг 18 нафари турли хил куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Таъкидланишича, уларнинг 10 нафари реанимацияга олинган. ССВ жабрланганларнинг соғлиғи алоҳида назоратга олинганини маълум қилди.